https://sputniknews.uz/20210315/bugun-samarandda-imom-bukhoriy-mavzusida-khalaro-anzhuman-boshlanish-arafasida-17746073.html
Самарқандда Имом Бухорий мавзусида халқаро анжуман бошланиш арафасида
Самарқандда Имом Бухорий мавзусида халқаро анжуман бошланиш арафасида
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Айни дамда Самарқандда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро
2021-03-15T10:02+0500
2021-03-15T10:02+0500
2021-03-15T10:23+0500
жамият
самарқанд
ислом дини
анжуман
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0f/17746163_327:424:1280:960_1920x0_80_0_0_379deda16803046cdfb7dd0632126f96.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Айни дамда Самарқандда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро конференция бошланиш арафасида деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.Нуфузли халқаро анжуман қуйидаги мавзуларга бағишланади:1. Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари; 2. Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни; 3. Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик, диний-миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ижобий янгиланишлар ва ўзгаришларни тарғиб қилиш. Халқаро анжуманда ўз она тилида чиқиш қилган ҳар бир маърузачининг нутқи таржимонлар томонидан тегишли тилларга таржима қилинади. Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро анжуманда иштирок этиш учун Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистон диний соҳа раҳбарлари, етук уламолар, мутахассис ва мутасадди вакиллари 13-14 март кунлари Самарқандга етиб етиб келишган эди.
https://sputniknews.uz/20210315/afoniston-va-tozhikiston-diniy-ulamolari-samaranga-etib-kelishdi--17746677.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0f/17746163_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_7bce58fc86d7531f1dc8c20f5170b677.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, самарқанд, ислом дини, анжуман
жамият, самарқанд, ислом дини, анжуман
Самарқандда Имом Бухорий мавзусида халқаро анжуман бошланиш арафасида
10:02 15.03.2021 (янгиланди: 10:23 15.03.2021) Самарқандда Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрнига бақишланган анжуман бошланмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Айни дамда Самарқандда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро конференция бошланиш арафасида деб
хабар қилмоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.
Нуфузли халқаро анжуман қуйидаги мавзуларга бағишланади:
1. Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари;
2. Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни;
3. Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик, диний-миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ижобий янгиланишлар ва ўзгаришларни тарғиб қилиш.
Халқаро анжуманда ўз она тилида чиқиш қилган ҳар бир маърузачининг нутқи таржимонлар томонидан тегишли тилларга таржима қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро анжуманда иштирок этиш учун Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистон диний соҳа раҳбарлари, етук уламолар, мутахассис ва мутасадди вакиллари 13-14 март кунлари Самарқандга етиб етиб келишган эди.