ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзгидромет 14 март куни кундузи Ўзбекистонда қишнинг таъсири яна сезилишидан огоҳлантирди.
Республика ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, Фарғона водийсида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқгача, шимолда 2-7° совуқгача пасаяди.
Пойтахтда куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° илиқдан ошмайди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 3-8° совуқ бўлади.