"Дўстлик – II": ўзбек-ҳинд ўқув машғулотлари қизғин паллага кирди

Ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур ўқувларда ҳарбий санъат борасида ўзаро тажриба алмашишдек устувор мақсадга эришилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. "Дўстлик – II” ҳинд-ўзбек ҳамкорликдаги ўқувининг машғулот жараёнлари қизғин паллага кирди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати.
Ҳинд-ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирокида тактик машқлар бошланди
12 март кун Ҳиндистон армияси капитан Шишир Шукла томонидан автомагистраллар ва аҳоли яшаш пунктларига кириш йўлларига қўйиладиган мобил блокпостларда хизматни ташкиллаштириш, авто машиналар ва фуқароларни текширувдан ўтказиш, шунингдек шубҳали буюмлар ва террорчилар аниқланганда, уларни зарарсизлантириш бўйича назарий машғулот ўтказилиб, машғулотнинг иккинчи ярмида амалий ҳаракатлар намойиш этилди.
Кўргазмали машғулотларнинг иккинчи ўқув нуқтасида Ҳиндистон армияси капитан Шишир Шукла томонидан ўрмон ичида жойлашган қишлоқ ҳудудида жойлашиб олган террорчиларни қидириб топиш, уларни қуршаб олиш ва зарарсизлантириш бўйича дастлаб назарий, сўнгра амалий кўргазмали машғулот ташкиллаштирилди.
Ўзбек армияси ўз қудратини намойиш қилди: Чирчиқ полигонида "Титанлар жанги" ўтказилди
Ўтказилган машғулотлар давомида иштирокчилар фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатишди. Жумладан, Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари томонидан қўшимча таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Шу тариқа ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур ўқувларда ҳарбий санъат борасида ўзаро тажриба алмашишдек устувор мақсадга эришилмоқда. Ўқув дастуридан дам олиш соатларида маданий спорт тадбирлари ташкил этилиши ҳам ўрин олган.