https://sputniknews.uz/20210311/hind-ozbek-harbiy-17688053.html
Ҳинд-ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирокида тактик машқлар бошланди
Ҳинд-ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирокида тактик машқлар бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳинд-ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирокидаги “Дўстлик – II” ўқувлари бошланди. 11.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-11T19:48+0500
2021-03-11T19:48+0500
2021-03-11T19:48+0500
жамият
ўзбекистон
ҳарбий
ҳиндистон
ҳарбий ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17687787_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3f19c941b34444196236f8b57f1859bb.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 8 март куни ҳинд-ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирокида ўтказиладиган “Дўстлик–II” ўқувларида иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг Утаранчал штати, Раникхет провинцияси ҳудудида жойлашган “Чаубатия” ўқув марказига етиб келишди. 10 март куни ушбу ўқув марказининг маданият саройида ҳамкорликдаги ўқувнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирни Ҳиндистон Республикаси пиёда қўшинлари корпуси қўмондони генерал С.К Шарма кириш сўзи билан очиб берди. Генерал Шарма ўз сўзида 2019 йил Ўзбекистонда ўзбек-ҳинд ҳамкорлигида ўтказилган “Дўстлик–2019” тактик ўқув машғулотлари мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилганини, шунингдек терроризмга қарши курашиш ва жанговар ўқув операцияларда иштирок этиш орқали икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мазкур ўқув машғулотининг асосий мақсади эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.Ўзбекистон делегацияси номидан сўзга чиққан полковник Азизбек Камилов Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги муносабатлар тарихи ҳақида сўз юритиб, ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур ўқувлар келажакда ҳарбий ҳамкорлик масалаларини янги босқичга олиб чиқишини билдирди.Ўқувнинг дастлабки кўргазмали машғулотини Ҳиндистон армияси капитани Шишир Шукла ўз мамлакати ҳақидаги маълумот билан бошлаб берган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицери полковник Дилмурод Юлдашев республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган натижалар ҳақидаги чиқиши билан давом эттирди. Машғулот якунида икки давлат ҳарбий хизматчилари эсдалик учун суратга тушдилар.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17687787_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_4e5e9623d9e31662e6e83b7b831c7b61.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ҳарбий, ҳиндистон, ҳарбий ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон, ҳарбий, ҳиндистон, ҳарбий ҳамкорлик
Ҳинд-ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирокида тактик машқлар бошланди
Ҳинд-ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирокидаги “Дўстлик – II” ўқувлари бошланди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 8 март куни ҳинд-ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирокида ўтказиладиган “Дўстлик–II” ўқувларида иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг Утаранчал штати, Раникхет провинцияси ҳудудида жойлашган “Чаубатия” ўқув марказига етиб келишди.
10 март куни ушбу ўқув марказининг маданият саройида ҳамкорликдаги ўқувнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирни Ҳиндистон Республикаси пиёда қўшинлари корпуси қўмондони генерал С.К Шарма кириш сўзи билан очиб берди. Генерал Шарма ўз сўзида 2019 йил Ўзбекистонда ўзбек-ҳинд ҳамкорлигида ўтказилган “Дўстлик–2019” тактик ўқув машғулотлари мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилганини, шунингдек терроризмга қарши курашиш ва жанговар ўқув операцияларда иштирок этиш орқали икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мазкур ўқув машғулотининг асосий мақсади эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон делегацияси номидан сўзга чиққан полковник Азизбек Камилов Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги муносабатлар тарихи ҳақида сўз юритиб, ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур ўқувлар келажакда ҳарбий ҳамкорлик масалаларини янги босқичга олиб чиқишини билдирди.
Ўқувнинг дастлабки кўргазмали машғулотини Ҳиндистон армияси капитани Шишир Шукла ўз мамлакати ҳақидаги маълумот билан бошлаб берган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицери полковник Дилмурод Юлдашев республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган натижалар ҳақидаги чиқиши билан давом эттирди. Машғулот якунида икки давлат ҳарбий хизматчилари эсдалик учун суратга тушдилар.