Ўзбекистонда 2020 йилда умумий жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган - Бобожонов

Тергов органлари қидирувида бўлган 2446 нафар шахс ушланган ва 436 нафар бедарак йўқолганлар топилган. Ички ишлар органлари ташаббуси билан 20 994 та жиноятлар аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2020 йил якуни бўйича ахбороти эшитилди.
Вазир ахборотига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда умумий жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган.
Тергов органлари қидирувида бўлган 2446 нафар шахс ушланган ва 436 нафар бедарак йўқолганлар топилган. Ички ишлар органлари ташаббуси билан 20 994 та жиноятлар аниқланган.
Сув омборидаги қотиллик: Наманганда аёл икки фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Хусусан, ўтган 2020 йилда республика миқёсида 62 081 та жиноятлар қайд этилган бўлиб, 100 минг аҳолига нисбатан ўртача 182,4 тадан тўғри келган.
Оилалардаги нотинчлик, низоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолганлиги оқибатида ўта оғир жиноятлар содир этилмоқда.
Интернетдаги танишув қотиллик билан якунланди: андижонлик йигит 2 ойлик чақалоқни ўлдирди
Жумладан, 2020 йилда қайд этилган қотиллик жиноятларнинг ҳар учинчиси (143 таси, 35,2%), оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 192 таси (20,5%) оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган.
Шу билан бирга, оилавий низоларга ўз вақтида барҳам берилмаганлиги оқибатида 14 379 та оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилиб, уларнинг аксарияти яъни 50,5 фоизи (7 264 таси) Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ҳар олтинчиси айнан ўз вақтида ҳал этилмасдан қолган оилавий келишмовчиликлар боис содир этилган.