ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати сал аввал ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган "Эски ер" сув омборидан 3 нафар одам жасади топилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 26 октябрь куни Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида яшовчи 36 яшар аёл (Н.Ғ.)шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғининг оиласига тегишли бўлган, 2 гектар тутзор учун ажратилган ер майдонининг 50 сотихини укасига бериб юборганлигидан норози бўлиб, бу ҳақида хат ёзиб қолдирган.
Сўнг, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан тумандаги "Янгиқўрғон эски ер" сув омборига келиб, омборнинг бошланиш қисмига фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, уларни чўкиб ўлганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.