Германияда "Спутник V" вакцинасининг самарадорлиги тан олинди - Times

Германияда “Спутник V” Европада ишлаб чиқарилган дорига қараганда, самаралироқ бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Германияда “Спутник V” Европада ишлаб чиқарилган дорига қараганда, самаралироқ бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. The Times хабарига асосан.
"AstraZeneca вакцинаси бўлгани каби, бу ҳам аденовирусга асосланган вакцина. Аммо AstraZeneca вакцинасидан фарқли ўлароқ, унда биринчи ва иккинчи доза учун икки хил вирусли вектордан фойдаланади", - дейди Германия ҳукумати ҳузуридаги эмлаш қўмитаси раҳбари Томас Мертенс.
У икки хил вирусли вектордан фойдаланишни ақлли ечим деб атади, чунки бу препаратнинг иккинчи дозасини самарасиз бўлиш эҳтимолини камайтиради.
Ўзбекистонга 1 миллион доза "Спутник V" олиб келинади
"Бу яхши вакцина, ва мен у Европа Иттифоқида қўллаш учун маъқулланади деб ўйлайман", - деди эксперт Rheinische Postга берган интервюсида.
Мертнесга кўра, россиялик олимларнинг вакциналар яратишда катта тажрибага эга.
Феврал ойининг бошида Lancet илмий журнали “Спутник V” вакцинаси клиник синовларининг 3-босқич натижаларини эълон қилди. Унда вакцина 91,6% самарадорлигини намойиш этди.