“Eurovision Song Contest” YouTube каналига жойлаштирилган клип айни дақиқаларда 1 055 882 марта кўрилган ва Россия трендида иккинчи кун ҳам 3-ўринда.
Қайд этиш жоизки, кеча Австрия, Австралия, Эстония ва Швейцария вакилларининг клипи ҳам омма эътиборига ҳавола қилинганди, аммо уларнинг клипларb Манижаникига қараганда анча кам кўрилган.
Manizha (Манижа Сангин) – асли келиб чиқиши тожикистонлик бўлган россиялик қўшиқчи. Ижоддан ташқари у жамият ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб келади.
Бир неча ой илгари Манижа Россиядан БМТнинг қочоқлар иши бўйича биринчи эркин элчиси бўлди. Энди эса мамлакат номидан халқаро йирик мусиқий танловлардан бирида иштирок этади.