Манижанинг шов-шувли клипи YouTube᾽да қисқа фурсатда 1 миллиондан ортиқ кўрилди

Oбуна бўлиш
Бу йил нуфузли “Евровидение” халқаро мусиқий танловда Россия шарафини ҳимоя қиладиган хонанда Манижанинг клипи кеча омма эътиборига ҳавола қилинди ва бир зумда шов-шувга сабаб бўлди.
“Eurovision Song Contest” YouTube каналига жойлаштирилган клип айни дақиқаларда 1 055 882 марта кўрилган ва Россия трендида иккинчи кун ҳам 3-ўринда.
Қайд этиш жоизки, кеча Австрия, Австралия, Эстония ва Швейцария вакилларининг клипи ҳам омма эътиборига ҳавола қилинганди, аммо уларнинг клипларb Манижаникига қараганда анча кам кўрилган.
Manizha (Манижа Сангин) – асли келиб чиқиши тожикистонлик бўлган россиялик қўшиқчи. Ижоддан ташқари у жамият ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб келади.
Бир неча ой илгари Манижа Россиядан БМТнинг қочоқлар иши бўйича биринчи эркин элчиси бўлди. Энди эса мамлакат номидан халқаро йирик мусиқий танловлардан бирида иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0