ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Россия Туркия суди элчи Карлов қотилларига чиқарган ҳукмдан қониқди. Бу ҳақида Россия ТИВ хабар қилмоқда.
"Москва Туркия суди элчи Андрей Карлов қотилларига чиқарган ҳукмдан қониқди. Россия ушбу қотилликнинг буюртмачилари ва ташкилотчилари ҳақида тўлиқ маълумот олишга умид қилади", - дейилган ТИВ хабарида.
Бироз олдин Анқара суди 2016 йилда Россия элчисига суиқасд ташкилотчилари ва ижрочиларига ҳукм чиқарган эди.
Хусусан, беш нафар айбланувчилар бир умрлик қамоқ жазосига, тўққиз нафари 15 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилган. Яна беш кишининг айби тасдиқланмагани туфайли озодликка чиқарилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 19 декабрда Анқарадаги бадиий кўргазма очилиши маросимида турк полициячиси Мевлют Мерт Алтинташ Россия элчиси Андрей Карловни отиб ўлдирган эди.
Туркия прокуратура ўтказган терговлар давомида ушбу қотиллик, террорчи ташкилот мақоми берилган, АҚШда яшаётган туркиялик мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гюленнинг FETO* ташкилоти томонидан уюштирилгани аниқланган. Қотиллик ижрочилари FETO* вакиллари билан Кипрдаги меҳмонхонада учрашиб улардан йўриқнома олгани аниқланган.