Россия элчи Андрей Карлов қотилларига чиқарилган ҳукмдан қониқди

 / Медиабанкка ўтишУбийство российского посла в Турции Андрея Карлова
Убийство российского посла в Турции Андрея Карлова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Oбуна бўлиш
Россия элчи Андрей Карлов қотиллиги буюртмачилари ва ташкилотчилари ҳақида батафил маълумот олишни истайди.

ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Россия Туркия суди элчи Карлов қотилларига чиқарган ҳукмдан қониқди. Бу ҳақида Россия ТИВ хабар қилмоқда.
"Москва Туркия суди элчи Андрей Карлов қотилларига чиқарган ҳукмдан қониқди. Россия ушбу қотилликнинг буюртмачилари ва ташкилотчилари ҳақида тўлиқ маълумот олишга умид қилади", - дейилган ТИВ хабарида.
Бироз олдин Анқара суди 2016 йилда Россия элчисига суиқасд ташкилотчилари ва ижрочиларига ҳукм чиқарган эди.
Хусусан, беш нафар айбланувчилар бир умрлик қамоқ жазосига, тўққиз нафари 15 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилган. Яна беш кишининг айби тасдиқланмагани туфайли озодликка чиқарилган эди.
Андрей Карлов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2016
Анқарада Россия элчиси ўлдирилди
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 19 декабрда Анқарадаги бадиий кўргазма очилиши маросимида турк полициячиси Мевлют Мерт Алтинташ Россия элчиси Андрей Карловни отиб ўлдирган эди.
Туркия прокуратура ўтказган терговлар давомида ушбу қотиллик, террорчи ташкилот мақоми берилган, АҚШда яшаётган туркиялик мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гюленнинг FETO* ташкилоти томонидан уюштирилгани аниқланган. Қотиллик ижрочилари FETO* вакиллари билан Кипрдаги меҳмонхонада учрашиб улардан йўриқнома олгани аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0