Ўзбекистонга 1 миллион доза "Спутник V" олиб келинади

Айни дамда Россиянинг "Спутник V" вакцинаси республикада рўйхатдан ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Ўзбекистонга 1 миллион доза Россиянинг "Спутник V" вакцинаси олиб келинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири АОКАда бўлиб ўтаётган брифингдан.

Бугунги кунда 1 миллион доза "Спутник V" вакцинасини харид қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун тегишли шартнома ишлаб чиқилган в у Россия томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу вакцинани ҳам Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда - деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.

Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинасининг рўйхатдан ўтказиш жараёни амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Covax дастури доирасида Ўзбекистонга бошқа хорижий вакциналар олиб келиниши кутилмоқда. Хусусан 15-20 мартга қадар AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган 660 минг доза вакцинани олиб келиш кутилмоқда.
Ундан ташқари, Хитой ва Ўзбекистон биргаликда ишлаб чиққан вакцинадан ҳам 1 миллион доза харид қилиш режалаштирилган.
Баҳодир Юсупалиев айтишига қараганда бугунги кунда бутун дунёда вакцина танқислиги кузатимоқда. Ўзбекистон вакцина етказиб бериш борасида 12та компания билан музокаралар олиб бормоқда.