Ёмғир ва момақалдироқ: ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади

Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзгидромет ҳафта давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
10 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
11 март куни республика ҳудудининг кўп қисмида ёмғир кузатилмайди, фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тошкент вилоятида баъзи жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ атрофида бўлади.
12 куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 20-22° илиқгача кўтарилади. Фақат шимолий ҳудудларда об-ҳаво ўзгаришни бошлайди. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати шимолий ҳудудларда 2-7° илиқгача пасаяди.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ушбу даврга қор кўчиши хавфи сақланиб туради.