Ушбу акция иштирокчиларидан бири РФ президенти Владимир Путинга Стрельнадан 2 километр масофада жойлашган янги реабилитация маркази очилишида иштирок этишни таклиф этди.
Давлат раҳбари волонтёр қиз кичикроқ икки қаватли уй фонида турганини кўриб, иншоотнинг "сарой" билан ўхшашлигини қайд этди.
"Худди яна бир қасрдек кўриняпти, шундай экан, келаман. Фақат уни менинг номим билан боғламанг, келишдикми?", - дея ҳазиллашди Путин.
Путин шу тариқа январ ойида Алексей Навальний томонидан оммага эълон қилинган "видео-фош қилиш"га шама қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, мухолифатчи ўз суриштирувида Геленжик яқинида сарой борлигини ва унинг эгаси Путин эканлиги ҳақида гапирган.
Кўчмас мулк 100 миллиард долларга баҳоланган. Ушбу материал ижтимоий тармоқларда мисли кўрилмаган шов-шувга ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Кремль ўзининг расмий баёнотида президент бундай кўчмас мулкка эга эмаслигини маълум қилган.