Путин ўзининг яна бир саройи ҳақида ҳазил қилди

Oбуна бўлиш
Путиннинг "Биз биргамиз" умумроссия ўзаро кўмак акцияси иштирокчилари билан учрашувида жуда кулгили ҳолат юз берди
Ушбу акция иштирокчиларидан бири РФ президенти Владимир Путинга Стрельнадан 2 километр масофада жойлашган янги реабилитация маркази очилишида иштирок этишни таклиф этди.
Видеооператор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2021
“Путин қасри” кўриниши қандай? – репортаж
 
Давлат раҳбари волонтёр қиз кичикроқ икки қаватли уй фонида турганини кўриб, иншоотнинг "сарой" билан ўхшашлигини қайд этди.
"Худди яна бир қасрдек кўриняпти, шундай экан, келаман. Фақат уни менинг номим билан боғламанг, келишдикми?", - дея ҳазиллашди Путин.
Путин шу тариқа январ ойида Алексей Навальний томонидан оммага эълон қилинган "видео-фош қилиш"га шама қилган эди.
Президент РФ В. Путин провел встречу с учащимися ВУЗов по случаю Дня российского студенчества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2021
Путин Навальнийнинг суриштируви ҳақида: қаср менга тегишли эмас
Эслатиб ўтамиз, мухолифатчи ўз суриштирувида Геленжик яқинида сарой борлигини ва унинг эгаси Путин эканлиги ҳақида гапирган.
Кўчмас мулк 100 миллиард долларга баҳоланган. Ушбу материал ижтимоий тармоқларда мисли кўрилмаган шов-шувга ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Кремль ўзининг расмий баёнотида президент бундай кўчмас мулкка эга эмаслигини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0