ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алексей Цой Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаевга Қозоғистоннинг инактивлаштирилган QazCovid-in вакцинасини Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналарининг бирининг базасида ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.
Қозоғистон Бош вазир ўринбосари Эрали Тугжанов бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда ишчи сафар билан бўлди.
Томонлар фармацевтика соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказдилар, шунингдек, Тошкентдаги қатор тиббий объектлар фаолияти билан танишдилар.
Қозоғистон ҳукумат делегацияси шунингдек Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев билан учрашди.
QazCovid-in вакцинаси
QazCovid-in вакцинаси учинчи фаза клиник синовлардан ўтмоқда, унинг дастлабки самарадорлиги 96% сифатида баҳоланмоқда.
Сал аввал QazCovid-in вакцинаси билан аҳолини 2021 йилнинг июнидан бошлаб эмлаш мумкин бўлиши ҳақида хабар берилган эди.