Қозоғистон Ўзбекистонга QazCovid-in вакцинасини бирга ишлаб чиқишни таклиф этмоқда

© Акимат Алматинской областиФлаг республики Казахстан
Флаг республики Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг инактивлаштирилган вакцинаси Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналарининг бирини базасида ишлаб-чиқарилиши мумкин - Цой
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алексей Цой Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаевга Қозоғистоннинг инактивлаштирилган QazCovid-in вакцинасини Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналарининг бирининг базасида ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.
Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Қозоғистон Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтиради
Қозоғистон Бош вазир ўринбосари Эрали Тугжанов бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда ишчи сафар билан бўлди.
Томонлар фармацевтика соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказдилар, шунингдек, Тошкентдаги қатор тиббий объектлар фаолияти билан танишдилар.
Қозоғистон ҳукумат делегацияси шунингдек Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев билан учрашди.

QazCovid-in вакцинаси

QazCovid-in вакцинаси учинчи фаза клиник синовлардан ўтмоқда, унинг дастлабки самарадорлиги 96% сифатида баҳоланмоқда.
Сал аввал QazCovid-in вакцинаси билан аҳолини 2021 йилнинг июнидан бошлаб эмлаш мумкин бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0