ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Грузия Ўзбекистон фуқароларига ПЦР-тест мавжуд бўлган тақдирда чегарани кесиб ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилган.
Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари қўлларида салбий жавобли тест билан келган бўлишлари ва ПЦР-тест Грузияга учишдан 72 соат олдин амалга оширилган бўлиши шарт.
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда республикага кириб келишларига рухсат берилган мамлакатлар фуқаролари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида қарорни имзолади.
Ушбу рўйхатдан Марказий Осиёнинг тўртта давлати ўрин олди.
"Грузияга ҳаво чегараси орқали Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари киришлари мумкин", - дейилади хабарда.
Илгарироқ, 1 мартдан Грузияга Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус ва Россия фуқароларига киришга рухсат берилган эди.