ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россияда "Спутник Лайт" вакцинаси клиник синовларининг иккинчи фазаси якунланди, деб хабар қилди РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.
"Ҳозир улар (маълумотлар. — таҳр.) экспертлар баҳолаши учун йўналтирилган", — деди у журналистларга.
Учинчи фаза тадқиқотларини ўтказишга рухсатнома бор, у феврал ойи ўрталарида олинган. Бу тадқиқотни икки гуруҳда плацебодан фойдаланган ҳолда ўтказишади, синовлар 2022 йилнинг 28 январида якунланиши керак.
"Спутник Лайт" - Гамалея маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инфестициялар фонди билан ҳамкорликда яратилган ва яхши ўрганилган инсон аденовирусли векторлари платформасида яратилган "Спутник" вакциналари линейкасига киради.
РТТИФ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, "лайт-версия" асосан, кучли эпидемик ўчоқлар бўлган ташқи бозорларга мўлжалланган, Россияда эса асосий вакцина мақомини "Спутник V" сақлаб қолмоқда.
Гамалея маркази директори Александр Гинцбургнинг қайд этишича, юқорида айтилган давлатларда "Спутник Лайт"дан фойдаланиш касалланиш пик даражасини туширишга ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларига тушадиган юкни енгиллатишга имкон яратади.
Ушбу вакцинадан сўнг иммунитет, 3-4 ой сақланиши мумкин, эмлаш самарадорлиги эса 85%ни ташкил этади, деди олим.
Схемага мувофиқ фақат битта инъекция қилинади ("Спутник V"нинг биринчи компоненти) ва антитаначалар ишлаб чиқилиши даври ҳам қисқа бўлади. Шу билан бирга, агарда эмланган инсон коронавирус билан касалланса, COVID-19нинг оғир тури унга хавф солмайди, нега деганла вирус қўзғатувчиси ўпкага тушмайди. Ҳимояни узайтириш учун уч ойдан сўнг иккинчи компонентни олса бўлади.