ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. "Роспотребнадзор" Ўзбекистонда айланувчи коронавирус штаммининг ўзгаришини ўрганиш билан шуғулланади, бу ҳақда "Роспотребнадзор" раҳбари Анна Попованинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги делегация билан учрашувида айтилди.
Музокараларнинг асосий мавзуси юқумли касалликлар, шу жумладан янги коронавирус инфекциясига қарши курашда ҳамкорлик қилиш бўлди. Россия ва Ўзбекистон умумий юқумли таҳдидларга дуч келмоқда, шунинг учун ҳам аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш бўйича умумий ёндашувларни шакллантириш мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон томони мамлакат учун энг қийин бўлган коронавирус пандемияси даврида ёрдам кўрсатгани учун "Роспотребнадзор"га миннатдорчилик билдирган.
Учрашув якунида Ўзбекистонда айланиб юрган янги коронавирус вируси штаммидаги ўзгаришларни биргаликда ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг COVID-19га қарши иммунитетини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилган.
Ҳамкорликни ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари қаторида томонлар Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва аҳоли соғлиғини сақлаш хизматларининг салоҳиятини оширишни, шунингдек Евроосиё маконида интеграция жараёнларининг бир қисми тариқасида санитария-эпидемиология стандартларини уйғунлаштириш ва лаборатория базаларини такомиллаштириш бўйича маслаҳат ёрдамларини беришни санаб ўтганлар.