Россия вакциналари янги штаммга қарши самарадор — Роспотребнадзор

Oбуна бўлиш
Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг айтишича, Россия препаратлари "коронавирус оқсилининг консерватив, деярли ўзгармайдиган жойларини ўз ичига олган". Шу боис, улар коронавируснинг янги мутациясини енга олади

Таъкидлаш жоизки, сал олдин Британияда коронавируснинг шу вақтгача номаълум формаси катта тезликда тарқала бошлади.

Инфекциянинг янги мутацияси 70% юқумлироқлиги аниқланди. Аммо олимлар ҳозирча катта тезликдаги юқумлилик ва касалликнинг оғир ўртасида боғлиқликни аниқлай олмадилар.

Буюк Британияда мутант-вируснинг катта тезликда тарқалаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг мамлакат изоляцияда қолди: 20дан ортиқ давлат (шу жумладан, Россия ҳам) Бирлашган Қироллик билан транспорт қатновини чеклади.

Янгиликлар лентаси
0