ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Бугун, баҳор фаслининг биринчи куни Ўзбекистон ҳудудида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади, бу меъёрдан 2-4 даражага юқоридир, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
2 мартда республикада кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундуз кунлари бироз пасаяди ва 10-15 даража илиқни ташкил этади, аммо ёғингарчилик кутилмайди.
3 мартда республика ҳудудларига Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, аксарият вилоятларда бироз ёмғир ёғади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади ва Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кузатилади.
4-5 мартда Ўзбекистон ҳудудига яна нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг натижасида барча ҳудудларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда 4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 5 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Ҳаво ҳарорати 3-5 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундуз куни 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 5 мартда 8-11 даража илиққача пасаяди.
1-5 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.