Туркманистон президенти Пойтахт куни туғилган чақалоқлар учун исмлар таклиф қилди

Ҳозирда Туркманистонда Пойтахт кунини нишонлаш учун кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Байрам 25 май куни бўлиб ўтади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод юбилейи нишонланадиган куни дунёга келадиган болалар учун исмлар таклиф қилди. Шанба куни шу мақсадда махсус ҳукумат комиссияси ташкил этилди.
Туркманистон телевидениеси Бердимуҳамедов таътилни қандай ўтказаётганини намойиш этди
Жорий йил 25 май куни мамлакатда Туркманистон пойтахтининг 140 йиллиги нишонланади.
"Бердимуҳамедов "25 май куни биринчи бўлиб дунёга келган ўғил бола чақалоққа Пойтахт ёки Ашхобод, қиз чақалоққа эса - Маржон ёки Мая, деб исм берилса, бу рамзий маънога эга бўлади", дея қайд этган ва тегишли раҳбарларга туғилажак болалар учун совғалар ҳозирлаб қўйишни буюрган.
Президент шунингдек, Ашхободда ўтказиладиган кенг кўламли ишлар ҳақида ҳам тўхталган.
"Пойтахт - Осиёнинг тан олинган марваридидир, эришилган муваффақиятлар ва ташкил этилаётган байрам тадбирлари - бутун туркман халқининг фахри саналади", - дея қайд этган ҳукумат йиғилишида Бердимуҳаммедов.
25 май куни Ашхободда жамоат транспортида ҳаракатланиш бепул бўлади.