Туркманистон телевидениеси Бердимуҳамедов таътилни қандай ўтказаётганини намойиш этди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтиш Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов
 Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гурбангули Бердимуҳамедов “Жаҳаннам дарвозаси” деб ном олган улкан газ кратерига борган ва машинани маҳорат билан бошқарган.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Туркманистоннинг Altyn Asyr телеканалида президент Гурбангули Бердимуҳамедов таътилни қандай мароқли ўтказаётгани ҳақидаги лавҳа эфирга узатилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Эфирга узатилган лавҳада Бердимуҳамедов эрта тонгдан велосипедда сайр қилаётгани, йилқичилик мажмуасида аҳалтака отини чоптираётгани ва Ашхободнинг Олимпия шаҳарчасида куч тузилмалари раҳбарлари билан бадантарбия билан шуғулланаётгани ва улардан ўз маслаҳатларини аямаётганини кўрсатилган. Бундан ташқари, унинг боулинг ўйнаётганини кўриш мумкин.

Ўлдига чиқарилган Бердимуҳамедов телеканал орқали оммага кўриниш берди – видео

Лавҳада давлат раҳбари турли мусиқий асбоблар чалаётгани ва янги мусиқий асари устида қизғин иш олиб бораётгани ҳам ўз аксини топган. Шунингдек, у туркман алабай зотидаги итлар ҳақидаги китобини ниҳоясига етказгани айтиб ўтилган.

Лавҳа сўнгида Туркманистон етакчиси автомобилда Туркманистоннинг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган Қорақумдаги газ кратерига боргани тасвирланган. Мамлакатда ушбу газ кратери расман “Қорақум ёғдуси” деб аталади, хорижда эса “Жаҳаннам дарвозаси” сифатида машҳур.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти 15 июлдан 15 августгача таътилга чиққанлиги сабабли узоқ муддат омма олдида кўриниш бермади ва бу ОАВларда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақидаги миш-мишлар болалашига сабаб бўлди. Кейинчалик вафот этгани ҳақидаги хабарлар расман рад этилди. Бердимуҳамедов 24 июль куни Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, таваллуд айёми билан самимий табриклади ва кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилади.

Янгиликлар лентаси
0