Интернет тезлигида Ўзбекистон позицияси икки поғона яхшиланди

2021 йил январ ойи натижаларига кўра Ўзбекистон яна иккитта поғонага кўтарилиб, ҳозирги кунда 128-позицияни эгалламоқда. Мобил Интернет тезлиги эса 12,94 Мбит/с ни ташкил этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Ўзбекистоннинг интернет тезлиги бўйича позицияси юқорилади. Speedtest глобал рейтинги хулосалари бундан далолат бермоқда.
Айрим жойларда мобил интернет тезлиги нега пасайганига изоҳ берилди
2021 йил январ ойи маълумотларига кўра, аниқланган Интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон умумий рейтингида иккитта позицияга кўтарилиб, 94-поғонани эгалламоқда. Юклаш бўйича тезлиги эса 34,62 Мбит/с мо ташкил этди.
Мобил Интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсатқич қайд этилган. 2021 йил январ ойи натижаларига кўра Ўзбекистон яна иккитта поғонага кўтарилиб, ҳозирги кунда 128-позицияни эгалламоқда. Мобил Интернет тезлиги эса 12,94 Мбит/с ни ташкил этди.
МДҲ давлатлари орасида мобил интернет тезлиги бўйича Тожикистон 129-ўринни, Қозоғистон 105-ўринни, Россия эса 93-ўринни, Қирғизистон - 101-ўринни эгаллаган.
Қулай саёҳат: Ўзбекистон поездларида "кичик интернет" ишга тушади
Таъкидлаш жоизки, сўнгги икки йил ичида Интернет тезлиги бўйича умумжаҳон рейтингида Ўзбекистон позитсиялари тобора яхшиланмоқда. Жумладан, сўнгги икки йил ичида (2019 йил январ ойидан 2021 йил январгача) Ўзбекистонда аниқланган Интернет тезлиги 3 бароварга ўсган — 10,89 Мбит/с дан 34,26 Мбит/с гача. 2020 йил январ ойида Ўзбекистон аниқланган Интернет тезлиги бўйича 104-поғонани эгаллаган бўлса, 2021 йил январ ойида эса 94-ўрингача кўтарилди,
Speedtest Интернет тезлигини текшириш учун умумжахон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фйдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.
Ирландиянинг Ookla компанияси Интернет тармоқларини, илова ва технологияларини синов ва тест ўтказувчи жахондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлигини тестдан ўтказувчи Speedtest порталининг ихтирочиси. Speedtest порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шунга туфайли компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб маълумотларга эга бўлади.