Қулай саёҳат: Ўзбекистон поездларида "кичик интернет" ишга тушади

© Michał HuniewiczВысокоскоростной электропоезд "Афросиаб"
Высокоскоростной электропоезд Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўловчилар интернет орқали йўлда филмлар, клиплар ва бошқа кўнгилочар дастурларни томоша қилиб, саёҳатни янада қулай ва мароқли ўткзиш имконига эга бўладилар.

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Ўзбек поездларида Интранетни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

"Бунинг ёрдамида Wi-Fi орқали йўловчилар махсус порталга уланиб, ўзлари хоҳлаган дастурни танлашлари мумкин бўлади", - дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, бу "кичик Интернет" янги тизимига берилган ном. Интранет Афросиёб поездларида синов режимида ишга туширилади. Кутилаётганидек, ушбу ишланма йўл давомида фильмлар, видеолар ва бошқа кўнгилочар дастурларни томоша қилиш имконияти туфайли йўловчиларга манзур бўлади.

Яқин келажакда ушбу хизмат барча йўловчи поездларида амал қилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0