Россия душманлари "Спутник V" етакчилигидан қўрқишади – РТТИФ

"Спутник V" вакцинасининг қўлланилиши 30дан ортиқ мамлакатларда маъқулланди. Россия вакцинаси рўйхатдан ўтказилган мамлакатлар аҳолисининг умумий сони 1,1 миллиарддан ортиқдир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси "Спутник V" га нисбатан ишончни йўқ қилишга ҳаракат қилишмоқда, чунки у дунёдаги энг яхши препаратлардан бири ва улар ундан шунчаки қўрқишади, деб баёнот қилди Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев.
Америкалик дипломатлар "Спутник V" вакцинаси билан эмлашни сўрашди
"Ўйлайманки, бу ерда "Спутник V"нинг нафақат халқаро миқёсдаги тан олиниши, балки бизнинг жаҳон миқёсдаги етакчилигимиз ҳақида гапириш мумкин... Биз камтар, бироқ ҳақиқатгўй бўлишимиз керак. Бизнинг вакциналаримиз дунёдаги энг яхшилардан бири, бу россиялик олимлар томонидан амалга оширилган энг катта қаҳрамонлик, биз бу билан фахрланмоғимиз даркор", - деди Дмитриев Россиянинг вирусология соҳасидаги етакчилиги тарихига бағишланган кўргазма очилишида.
"Россиянинг кўпгина душманлари Россияга бўлган ишончни йўққа чиқаришга уринишди, аммо биз шуни биламизки, улар Россия вакцинаси дунёдаги энг яхшиларидан бири бўлгани учун ҳам улар шунчалар жадаллик билан бизнинг вакцинамизни обрўсизлантиришга уринишмоқда, улар бизнинг препаратдан шунчаки қўрқишади", - деди у.
"Спутник V" вакцинаси қисқа муддатда яратилиши сири нимада?
Lancet илмий журнали сал олдин "Спутник V" клиник тадқиқотлари учинчи фазаси натижаларини эълон қилган эди. Хулосалар Россия вакцинасининг юқори самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаган. "Спутник V" III фаза клиник тадқиқотлари самарадорлик, иммуногенлик ва хавфсизликнинг энг юқори кўрсаткичларини намоён этди - вакцина самарадорлиги 91,6 %ни ташкил қилди. Вакцина янги коронавирус инфекцияси касаллигининг энг оғир ҳолатларидан тўлиқ ҳимоя қилади. "Спутник V" вакцинасининг қўлланилиши 30дан ортиқ мамлакатларда маъқулланди. Россия вакцинаси рўйхатдан ўтказилган мамлакатлар аҳолисининг умумий сони 1,1 миллиарддан ортиқдир.