Путин Россияга қарши ҳозирланаётган иғволардан огоҳлантирди

Россия президенти Россия ютуқларига қарши хорижда аниқ бир мақсадга қаратилган ахборот хуружи олиб борилаётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Россия ютуқларига, жумладан, тиббиёт соҳасидаги ютуқларга қарши хорижда аниқ бир мақсадга қаратилган ахборот хуружи олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Ғарб вакцина учун уруш олиб боришга тайёр
“Бизга қарши қатор масалаларга оид асоссиз айбловлар билан хорижда аниқ бир мақсадга қаратилган ахборот хуружи олиб борилмоқда. Ҳатто тутуруқсиз, мен айтган бўлардимки, турли кулгули фитналар ишга солинган. Масалан, сўнгги пайтларда тиббиёт соҳасидаги, коронавирусга қарши курашишдаги ютуқларимизни шубҳа остига қўйишга уринишлар”, - деди Путин ФХХ ҳайъатининг йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россиянинг кўплаб ҳамкорлари Россиянинг COVID-19 қарши курашиш соҳасидаги натижаларига хайрихоҳлик билан муносабатда бўлмоқда ва ҳамкорликка тайёрлар. Москва, ўз навбатида, буни олқишлайди.
COVID-19га қарши кураш ўрнига Россия вакцинасига қарши кураш кетмоқда
“Биз глобал даражадаги вазифаларни фақат саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда ҳал этиш мумкинлигини тушунамиз. Шунга қарамасдан, биласизки, жуда кўплаб уринишлар бўлган, бўлиб келмоқда. Мамлакат сиёсий раҳбариятига тайёрланаётган иғволар ҳақидаги тақдим этаётган маълумотларингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман”, - дея қўшимча қилди Путин.