https://sputniknews.uz/20210224/Putin-Rossiyaga-arshi-ozirlanatgan-ivolardan-ogolantirdi-16068540.html
Путин Россияга қарши ҳозирланаётган иғволардан огоҳлантирди
Путин Россияга қарши ҳозирланаётган иғволардан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Россия ютуқларига қарши хорижда аниқ бир мақсадга қаратилган ахборот хуружи олиб борилаётганини маълум қилди. 24.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-24T18:13+0500
2021-02-24T18:13+0500
2021-02-24T18:15+0500
дунёда
россия
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/18/16068498_0:313:2860:1929_1920x0_80_0_0_d8544927317e06568a947f9ee7047614.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Россия ютуқларига, жумладан, тиббиёт соҳасидаги ютуқларга қарши хорижда аниқ бир мақсадга қаратилган ахборот хуружи олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.“Бизга қарши қатор масалаларга оид асоссиз айбловлар билан хорижда аниқ бир мақсадга қаратилган ахборот хуружи олиб борилмоқда. Ҳатто тутуруқсиз, мен айтган бўлардимки, турли кулгули фитналар ишга солинган. Масалан, сўнгги пайтларда тиббиёт соҳасидаги, коронавирусга қарши курашишдаги ютуқларимизни шубҳа остига қўйишга уринишлар”, - деди Путин ФХХ ҳайъатининг йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россиянинг кўплаб ҳамкорлари Россиянинг COVID-19 қарши курашиш соҳасидаги натижаларига хайрихоҳлик билан муносабатда бўлмоқда ва ҳамкорликка тайёрлар. Москва, ўз навбатида, буни олқишлайди.COVID-19га қарши кураш ўрнига Россия вакцинасига қарши кураш кетмоқда“Биз глобал даражадаги вазифаларни фақат саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда ҳал этиш мумкинлигини тушунамиз. Шунга қарамасдан, биласизки, жуда кўплаб уринишлар бўлган, бўлиб келмоқда. Мамлакат сиёсий раҳбариятига тайёрланаётган иғволар ҳақидаги тақдим этаётган маълумотларингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман”, - дея қўшимча қилди Путин.
https://sputniknews.uz/20210129/Qarb-vaktsina-uchun-urush-olib-borishga-tayr-15895676.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/18/16068498_0:222:2860:2020_1920x0_80_0_0_cea6057005a59794a779fe9db2bd1b9d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, россия, владимир путин
дунёда, россия, владимир путин
Путин Россияга қарши ҳозирланаётган иғволардан огоҳлантирди
18:13 24.02.2021 (янгиланди: 18:15 24.02.2021) Россия президенти Россия ютуқларига қарши хорижда аниқ бир мақсадга қаратилган ахборот хуружи олиб борилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Россия ютуқларига, жумладан, тиббиёт соҳасидаги ютуқларга қарши хорижда аниқ бир мақсадга қаратилган ахборот хуружи олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Бизга қарши қатор масалаларга оид асоссиз айбловлар билан хорижда аниқ бир мақсадга қаратилган ахборот хуружи олиб борилмоқда. Ҳатто тутуруқсиз, мен айтган бўлардимки, турли кулгули фитналар ишга солинган. Масалан, сўнгги пайтларда тиббиёт соҳасидаги, коронавирусга қарши курашишдаги ютуқларимизни шубҳа остига қўйишга уринишлар”, - деди Путин ФХХ ҳайъатининг йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россиянинг кўплаб ҳамкорлари Россиянинг COVID-19 қарши курашиш соҳасидаги натижаларига хайрихоҳлик билан муносабатда бўлмоқда ва ҳамкорликка тайёрлар. Москва, ўз навбатида, буни олқишлайди.
“Биз глобал даражадаги вазифаларни фақат саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда ҳал этиш мумкинлигини тушунамиз. Шунга қарамасдан, биласизки, жуда кўплаб уринишлар бўлган, бўлиб келмоқда. Мамлакат сиёсий раҳбариятига тайёрланаётган иғволар ҳақидаги тақдим этаётган маълумотларингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман”, - дея қўшимча қилди Путин.