Ушбу воқеа ўз кўлами ва аҳамияти бўйича илм-фан учун чиндан ҳам сенсация саналади.
Гап шундаки, жонивор ДНК-ҳужайраси бундан 33 йил муқаддам ўлиб кетган ҳайвондан олинган бўлиб, мана энди яратилган клон туфайли қирилиб кетиш арафасида турган жонивор популяциясини сақлаб қолишга муваффақ бўлинади.
Кейинги навбат - мўғул ёввойи тулпори ва жаҳонгашта кабутарга.
Аммо сассиқўзан Элизабет Энн - клонлаштириш борасида ягона муваффақиятли намуна эмас.
Илм-фаннинг ушбу саҳифаси 1997 йил - жаҳонга машҳур Долли лақабли урғочи қўй дунёга келганида очилган эди.
Шундан сўнг олимлар маймунлар, итлар, мушуклар ва эчкиларни клонлаштирдилар.
Ҳайвонларнинг клонлаштирилиши тарихини фотолентамизда томоша қилинг!