Қўрқинчли махлуқ: Шотландияда номаълум жонивор скелети топилди - фото

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСкелет древнего ящера
Скелет древнего ящера - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шотландия қирғоқлари яқинида сирли мавжудотнинг қолдиқлари топилди. Аҳоли “Киара” довули бу скелетни соҳилга олиб чиққан деб таъкидламоқда.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Шотландия қирғоқлари яқинида сирли мавжудотнинг қолдиқлари топилди.

Маҳаллий аҳоли интернетда бу топилмани қизқин муҳокама қилмоқда. Улар “Киара” довули скелетни соҳилга олиб чиққан деб таъкидлашмоқда.

Шу билан бирга, фойдаланувчилар топилма келиб чиқиши ҳақида баҳслаша бошладилар. Уларнинг баъзилари, бу Лох-Несс йиртқич махлуқ қолдиқлари эканлигини айтишмоқда. Улар фикрига кўра, махлуқ денгизга сузиб кетган, бироқ сувда яшай олмаган.

Бироқ, бошқалар эса бу скелет кит ёки косаткага тегишли деб даъво қилишмоқда.

Лох-Несс йиртқич махлуқ биринчи марта VI  асрдаги Шотландия роҳибининг қўлёзмасида тилга олинган. Замонавий даврда Несси - танаси катта ва узун бўйинли жонзот дунёдаги энг кўп муҳокама қилинадиган ҳодисалардан бирига айланди.

Бироқ бу жониворнинг яшагани ҳақида илмий ҳужжат билан тасдиқланмаган.

Янгиликлар лентаси
0