Саратон касаллигига ишора қилувчи бешта кутилмаган белги

Шифокорлар юзага келаётган хавфли ўсимтанинг бешта кутилмаган белгиларини санаб ўтишди, таъкидланишича, одамларнинг аксарияти уларга эътибор беришмайди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Онкологик касаллик белгиларини эрта босқичда аниқлаш жуда мураккаб, деб ёзади Express нашри.
Саратон касаллигининг 95 фоиз сабаблари айтилди
Таъкидланишича, саратон касаллигининг айрим энг кенг тарқалган белгилари инсонни ёмон ҳис қилдирмайди, шу боисдан аксарият вақтларда улар эътибордан четда қолади.
Шифокорлар саратон касаллигининг аксарият одамлар умуман эътибор бермайдиган бешта кутилмаган белгиларини санаб ўтдилар.
Гап овқат ютишда юзага келадиган қийинчиликлар ҳақида бормоқда. Мутахассислар сўзларига кўра, бу белги қизилўнгач саратонидан далолат беради.
Салқиб қолган қовоқлар эса одатда ўпкада хавфли ўсимта юзага келаётганидан дарак беради. Овоз хирилдоқлиги томоқ (кекирдак) саратонига ишора қилади.
Шифокор инсульт, инфаркт ва саратон хавфини камайтиришнинг осон йўлини айтди
Шифокорлар қоринда мунтазам дам юзага келадиган тақдирда тиббий ёрдам учун мурожаат қилишни тавсия этишади, сабаби, бундай белги тухумдонлар саратонидан дарак бериши мумкин.
Бундан ташқари, пешоб ранги ўзгаришига ҳам эътиборли бўлиш керак. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, тим-жигарранг пешоб ошқозон ости бези саратонидан, қизил рангдаги пешоб эса - буйрак, қовуқ ёки простатада юзага келаётган онкологик касалликлардан белги бўлиши мумкин.