ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. 95 фоиз ҳолларда онкологик касалликларнинг сабаби сурункали яллиғланишдир, деди жарроҳ-онколог Иван Карасев.
"Сурункали яллиғланишда ҳужайралар бир-бирига устма-уст қатламланиб қолади. Кейин ҳужайра ичида бузилиш вужудга келиб, ўсимта пайдо бўлади", - деди у.
Саратонни қўзғатадиган яна бир муҳим омил - бу қизил гўшт, колбаса, дудланган гўшт ва бошқа қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмоли, деб эслатди мутахассис.
"Аниқланишича, уларни қайта ишлаш пайтида йўғон ичак деворига таъсир қилувчи иккиламчи сафро кислоталари ажралиб чиқади", - деб Карасевнинг сўзларидан иқтибос келтиради "МедикФорум" портали.
Шифокор тушунтиришича, бу кислоталар ичакнинг яллиғланишига олиб келадиган қўзғатувчи сифатида чиқади, натижада ўсимта пайдо бўлиш хавфи сезиларли даражада ошади.