Уйсиз қолган ёш қизни фоҳишаликка ундаган аёл ҳибсга олинди

Аёл 19 ёшли танишини Навоий шаҳридаги “Гумбаз” кафесида шартли мижозга 400 минг сўмга 3 кунга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида қўлга олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Навоий вилоятида бошпанасиз қолган қизга ёрдам кўрсатиш мақсадида уни фоҳишаликка мажбурлаган аёлнинг кирдикори фош этилди.
Қизларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатган аёл қўлга тушди
Тергов департаменти хабарига кўра, 29 ёшли З.З. таниши 19 ёшли Р.Ў.нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланган. Уни уйига олиб келиб, бирга яшашни таклиф қилган. Кейин қизнинг паспортини олиб қўйиб, ўзига моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятни юзага келтирган. Моддий манфаат кўриш мақсадида, уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.
Аёл қизни Навоий шаҳридаги “Гумбаз” кафесида шартли мижозга 400 минг сўмга 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида қўлга олинган. 
Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатган. Аёл ҳибсга олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.