https://sputniknews.uz/20210222/Uysiz-olgan-sh-izni-foishalikka-undagan-al-ibsga-olindi-16058697.html
Уйсиз қолган ёш қизни фоҳишаликка ундаган аёл ҳибсга олинди
Уйсиз қолган ёш қизни фоҳишаликка ундаган аёл ҳибсга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Аёл 19 ёшли танишини Навоий шаҳридаги “Гумбаз” кафесида шартли мижозга 400 минг сўмга 3 кунга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида қўлга олинган. 22.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-22T19:00+0500
2021-02-22T19:00+0500
2021-02-22T19:00+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/964/76/9647602_0:-1:1195:675_1920x0_80_0_0_d619eed475187be5dd824dcafa8e6242.jpg
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Навоий вилоятида бошпанасиз қолган қизга ёрдам кўрсатиш мақсадида уни фоҳишаликка мажбурлаган аёлнинг кирдикори фош этилди.Тергов департаменти хабарига кўра, 29 ёшли З.З. таниши 19 ёшли Р.Ў.нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланган. Уни уйига олиб келиб, бирга яшашни таклиф қилган. Кейин қизнинг паспортини олиб қўйиб, ўзига моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятни юзага келтирган. Моддий манфаат кўриш мақсадида, уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.Аёл қизни Навоий шаҳридаги “Гумбаз” кафесида шартли мижозга 400 минг сўмга 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида қўлга олинган. Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатган. Аёл ҳибсга олинган.Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20210203/Qizlarni-fohishalik-uchun-Turkiyaga-zhnatish-bilan-shuullangan-al-qolga-tushdi-15928705.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/964/76/9647602_0:-1:1075:675_1920x0_80_0_0_073bd9efe9db8d8b404f50332398a6cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Уйсиз қолган ёш қизни фоҳишаликка ундаган аёл ҳибсга олинди
Аёл 19 ёшли танишини Навоий шаҳридаги “Гумбаз” кафесида шартли мижозга 400 минг сўмга 3 кунга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида қўлга олинган.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Навоий вилоятида бошпанасиз қолган қизга ёрдам кўрсатиш мақсадида уни фоҳишаликка мажбурлаган аёлнинг кирдикори фош этилди.
Тергов департаменти
хабарига кўра, 29 ёшли З.З. таниши 19 ёшли Р.Ў.нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланган. Уни уйига олиб келиб, бирга яшашни таклиф қилган. Кейин қизнинг паспортини олиб қўйиб, ўзига моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятни юзага келтирган. Моддий манфаат кўриш мақсадида, уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.
Аёл қизни Навоий шаҳридаги “Гумбаз” кафесида шартли мижозга 400 минг сўмга 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида қўлга олинган.
Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатган. Аёл ҳибсга олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.