Камилов Афғонистонга сафар қилади

Бўлажак учрашувларда Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. 2021 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистонга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Камилов Туркманистон президенти қабулида бўлди
Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Минтақалараро савдо айланмасини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади.
Эслатиб ўтамиз, 16-18 февраль кунлари Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан борган эди.