ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. 2021 йилда Тожикистон иккита давлатга электр энергияси ҳажмини оширишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди "Барки Точик" давлат холдинги раҳбарининг биринчи ўринбосари Махмадумар Асозода, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.
Электр энергиясини етказиб бериш бўйича битимлар Ўзбекистон ва Афғонистоннинг тегишли масъул идоралари билан имзоланган.
Асозода сўзларига кўра, айни вақтда Афғонистонга суткада 50 МВт электр энергияси экспорт қилинмоқда. Апрель ойидан бошлаб электр энергия экспорти ҳажмини 400-450 МВтга ошириш режалаштирилмоқда.
"Афғонистонга электр энергия экспорти иккита - 110 кВ ва 220 кВ электр узатиш линиялари бўйича амалга оширилмоқда. 110 кВ ЛЭП бўйича етказиб бериладиган электр энергияси баҳоси киловатт учун 3 центни ташкил этади, 220 кВ ЛЭП бўйича эса - 4,5 центни, йилига 3% ошиш шарти билан", - деган "Барки Точик" раҳбарининг биринчи ўринбосари.
Асозоданинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонга электр энергияни етказиб бериш ишлари мавсумий характерга эга. Имзоланган битим доирасида Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 миллиарда кВт/с электроэнергиясини экспорт қилишни режалаштирган.