Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясини экспорт қилишга тайёр

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишНовосибирская ГЭС
Новосибирская ГЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Oбуна бўлиш
"Барки Точик" давлат энергохолдингида 2021 йилда Ўзбекистон ва Афғонистонга етказиб бериладиган электр энергияси билан боғлиқ режалар ҳақида гапириб беришди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. 2021 йилда Тожикистон иккита давлатга электр энергияси ҳажмини оширишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди "Барки Точик" давлат холдинги раҳбарининг биринчи ўринбосари Махмадумар Асозода, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2021
Ўзбекистон нега Афғонистонга электр энергияси етказиб бераётгани изоҳланди
Электр энергиясини етказиб бериш бўйича битимлар Ўзбекистон ва Афғонистоннинг тегишли масъул идоралари билан имзоланган.
Асозода сўзларига кўра, айни вақтда Афғонистонга суткада 50 МВт электр энергияси экспорт қилинмоқда. Апрель ойидан бошлаб электр энергия экспорти ҳажмини 400-450 МВтга ошириш режалаштирилмоқда.
"Афғонистонга электр энергия экспорти иккита - 110 кВ ва 220 кВ электр узатиш линиялари бўйича амалга оширилмоқда. 110 кВ ЛЭП бўйича етказиб бериладиган электр энергияси баҳоси киловатт учун 3 центни ташкил этади, 220 кВ ЛЭП бўйича эса - 4,5 центни, йилига 3% ошиш шарти билан", - деган "Барки Точик" раҳбарининг биринчи ўринбосари.
Асозоданинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонга электр энергияни етказиб бериш ишлари мавсумий характерга эга. Имзоланган битим доирасида Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 миллиарда кВт/с электроэнергиясини экспорт қилишни режалаштирган.
Янгиликлар лентаси
0