ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Америкалик ишбилармон ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс инсониятни иқлим фалокатидан қутқариш учун нима қилиш кераклиги юзасидан фикр билдирди. РИА Новости хабарига асосан.
"Мен барча бой мамлакатлар 100 фоиз синтетик мол гўштига ўтишлари керак, деб ҳисоблайман. Кейинчалик сиз янги таъмга ўрганиб қоласиз, вақт ўтиши билан ишлаб чиқарувчилар уни яхшилайди", - деди у Technology Review’га берган интервюсида.
Гейтс ўсимлик оқсилларига ўтиш чорвачилик ишлаб чиқарадиган метан ташланмаларини камайтиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Аввалроқ ишбилармон иқлим нейтраллигига эришишни инсоният учун энг қийин вазифа деб айтганди. Бунинг учун, унинг фикрига кўра, кўмир, нефт ва газ ёнишидан чиқадиган зарарли газларни камайтиришга эътибор қаратиш лозим.
Билл Гейтс яқин келажакда инсониятга зарар етказиши мумкин бўлган 2 та таҳдид - иқлим ўзгариши ва биотерроризм бўлиши мумкинлигини айтганди.
Ҳар йили "пандемия пайти"га қараганда, кўпроқ одамлар иқлим ўзгаришидан азият чекиши мумкин, дея башорат қилганди ишбилармон.