https://sputniknews.uz/20210217/Insoniyatni-anday-utarish-mumkin-Geyts-asosiy-usullaridan-birini-aytdi-16025021.html
Инсониятни қандай қутқариш мумкин? Гейтс асосий усулларидан бирини айтди
Инсониятни қандай қутқариш мумкин? Гейтс асосий усулларидан бирини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Microsoft асосчиси Билл Гейтс инсониятни иқлим фалокатидан қутқариш учун нима қилиш кераклиги юзасидан фикр билдирди. 17.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-17T19:12+0500
2021-02-17T19:12+0500
2021-04-01T15:50+0500
дунёда
иқлим ўзгариши
биотерроризм
сунъий товуқ гўшти
гўшт
билл
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1248/35/12483531_0:386:2940:2048_1920x0_80_0_0_151477d23aeca08a803d2499682d4a31.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Америкалик ишбилармон ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс инсониятни иқлим фалокатидан қутқариш учун нима қилиш кераклиги юзасидан фикр билдирди. РИА Новости хабарига асосан.Гейтс ўсимлик оқсилларига ўтиш чорвачилик ишлаб чиқарадиган метан ташланмаларини камайтиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.Аввалроқ ишбилармон иқлим нейтраллигига эришишни инсоният учун энг қийин вазифа деб айтганди. Бунинг учун, унинг фикрига кўра, кўмир, нефт ва газ ёнишидан чиқадиган зарарли газларни камайтиришга эътибор қаратиш лозим.Билл Гейтс яқин келажакда инсониятга зарар етказиши мумкин бўлган 2 та таҳдид - иқлим ўзгариши ва биотерроризм бўлиши мумкинлигини айтганди.Ҳар йили "пандемия пайти"га қараганда, кўпроқ одамлар иқлим ўзгаришидан азият чекиши мумкин, дея башорат қилганди ишбилармон.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1248/35/12483531_0:200:2940:2048_1920x0_80_0_0_cdd17f69d23ca848d8041e2aec25ff5e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, иқлим ўзгариши, биотерроризм, сунъий товуқ гўшти, гўшт, билл, ақш
дунёда, иқлим ўзгариши, биотерроризм, сунъий товуқ гўшти, гўшт, билл, ақш
Инсониятни қандай қутқариш мумкин? Гейтс асосий усулларидан бирини айтди
19:12 17.02.2021 (янгиланди: 15:50 01.04.2021) Microsoft асосчиси Билл Гейтс инсониятни иқлим фалокатидан қутқариш учун нима қилиш кераклиги юзасидан фикр билдирди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Америкалик ишбилармон ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс инсониятни иқлим фалокатидан қутқариш учун нима қилиш кераклиги юзасидан фикр билдирди.
РИА Новости хабарига асосан.
"Мен барча бой мамлакатлар 100 фоиз синтетик мол гўштига ўтишлари керак, деб ҳисоблайман. Кейинчалик сиз янги таъмга ўрганиб қоласиз, вақт ўтиши билан ишлаб чиқарувчилар уни яхшилайди", - деди у Technology Review’га берган интервюсида.
Гейтс ўсимлик оқсилларига ўтиш чорвачилик ишлаб чиқарадиган метан ташланмаларини камайтиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Аввалроқ ишбилармон иқлим нейтраллигига эришишни инсоният учун энг қийин вазифа деб айтганди. Бунинг учун, унинг фикрига кўра, кўмир, нефт ва газ ёнишидан чиқадиган зарарли газларни камайтиришга эътибор қаратиш лозим.
Билл Гейтс яқин келажакда инсониятга зарар етказиши мумкин бўлган 2 та таҳдид - иқлим ўзгариши ва биотерроризм бўлиши мумкинлигини айтганди.
Ҳар йили "пандемия пайти"га қараганда, кўпроқ одамлар иқлим ўзгаришидан азият чекиши мумкин, дея башорат қилганди ишбилармон.