ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Солиқ қўмитаси “нақдлаштириш” билан шуғулланган ва қўшилган қиймат солиғини камайтириб кўрсатишга уринган корхоналарни ҚҚСни қайта тўлашга мажбур қилмоқда. Тадбиркорлар бундан норози бўлиб бизнес-омбудсманга мурожаат қилишди. Айни дамда бизнес-омбудсман Солиқ қўмитасининг ушбу ҳаракатларининг қонунийлигини ўрганиб чиқмоқда.
© ДСҚ
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилинган ва уларнинг солиқ ҳисоботларидаги ҚҚС суммасини қайта текшириб, ўзгартириш киритган эди.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, ушбу корхоналар нақдлаштириш ва ҚҚСни қалбаки ҳисобга олиш билан шуғулланувчи “бир кунлик” фирмаларнинг ҳисобига, аслида содир бўлмаган хўжалик фаолият учун, маблағ ўтказган. Шу сабаб, Солиқ кодексининг 266-моддасига асосан, ҳисобга олинган ҚҚС миқдорига тузатиш киритилган ёки ҳисобга олиш бекор қилинган.
Лекин, бундай ёндашув тадбиркорларнинг норзилигига сабаб бўлган ва Солиқ қўмитасига 60га яқин мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида текшириб чиқилган ва 16 феврал ҳолатига қуйидагилар аниқланган: 91 % ҳолатда (52та корхонада) – қалбаки операциялар тасдиқланган, 1 та корхонада – қалбаки операция тасдиқланмаган ва ортиқча ҳисобланган ҚҚСни қайтариш жараёни бошланган. Яна 4та ташкилотда – қалбаки операциялар қисман тасдиқланган.