https://sputniknews.uz/20210217/DS-Arz-dodga-rin-y---aksariyat-nadlashtirish-bilan-shuullangan-16017940.html
ДСҚ: Арз-додга ўрин йўқ - аксарият “нақдлаштириш” билан шуғулланган
ДСҚ: Арз-додга ўрин йўқ - аксарият “нақдлаштириш” билан шуғулланган
Sputnik Ўзбекистон
Солиқ қўмитаси “бир кунлик” фирмалар билан алоқа қилган тадбиркорларни ҚҚСни қайта тўлашга мажбур қилмоқда. 17.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-17T10:54+0500
2021-02-17T10:54+0500
2021-02-17T11:00+0500
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/696/33/6963375_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_78488977ec7581f35d4d623452315977.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Солиқ қўмитаси “нақдлаштириш” билан шуғулланган ва қўшилган қиймат солиғини камайтириб кўрсатишга уринган корхоналарни ҚҚСни қайта тўлашга мажбур қилмоқда. Тадбиркорлар бундан норози бўлиб бизнес-омбудсманга мурожаат қилишди. Айни дамда бизнес-омбудсман Солиқ қўмитасининг ушбу ҳаракатларининг қонунийлигини ўрганиб чиқмоқда.Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилинган ва уларнинг солиқ ҳисоботларидаги ҚҚС суммасини қайта текшириб, ўзгартириш киритган эди.Лекин, бундай ёндашув тадбиркорларнинг норзилигига сабаб бўлган ва Солиқ қўмитасига 60га яқин мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида текшириб чиқилган ва 16 феврал ҳолатига қуйидагилар аниқланган: 91 % ҳолатда (52та корхонада) – қалбаки операциялар тасдиқланган, 1 та корхонада – қалбаки операция тасдиқланмаган ва ортиқча ҳисобланган ҚҚСни қайтариш жараёни бошланган. Яна 4та ташкилотда – қалбаки операциялар қисман тасдиқланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/696/33/6963375_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_dbc8e901caa80cb0f030d13b25b76327.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод
ДСҚ: Арз-додга ўрин йўқ - аксарият “нақдлаштириш” билан шуғулланган
10:54 17.02.2021 (янгиланди: 11:00 17.02.2021) Солиқ қўмитаси “бир кунлик” фирмалар билан алоқа қилган тадбиркорларни ҚҚСни қайта тўлашга мажбур қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Солиқ қўмитаси “нақдлаштириш” билан шуғулланган ва қўшилган қиймат солиғини камайтириб кўрсатишга уринган корхоналарни ҚҚСни қайта тўлашга
мажбур қилмоқда. Тадбиркорлар бундан норози бўлиб бизнес-омбудсманга мурожаат қилишди. Айни дамда бизнес-омбудсман Солиқ қўмитасининг ушбу ҳаракатларининг қонунийлигини ўрганиб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилинган ва уларнинг солиқ ҳисоботларидаги ҚҚС суммасини қайта текшириб, ўзгартириш киритган эди.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, ушбу корхоналар нақдлаштириш ва ҚҚСни қалбаки ҳисобга олиш билан шуғулланувчи “бир кунлик” фирмаларнинг ҳисобига, аслида содир бўлмаган хўжалик фаолият учун, маблағ ўтказган. Шу сабаб, Солиқ кодексининг 266-моддасига асосан, ҳисобга олинган ҚҚС миқдорига тузатиш киритилган ёки ҳисобга олиш бекор қилинган.
Лекин, бундай ёндашув тадбиркорларнинг норзилигига сабаб бўлган ва Солиқ қўмитасига 60га яқин мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида текшириб чиқилган ва 16 феврал ҳолатига қуйидагилар аниқланган: 91 % ҳолатда (52та корхонада) – қалбаки операциялар тасдиқланган, 1 та корхонада – қалбаки операция тасдиқланмаган ва ортиқча ҳисобланган ҚҚСни қайтариш жараёни бошланган. Яна 4та ташкилотда – қалбаки операциялар қисман
тасдиқланган.