Унинг сўзларига кўра, газ қувури лойиҳаси нима бўлганда ҳам амалга оширилади, чунки иштирокчилар бунга қизиқиш билдирмоқда. "ШО-2" Россиядан Германияга Болтиқ денгизи орқали газ қувурининг иккита линиясини қуришни ўз ичига олади. Тармоқларнинг умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газни ташкил этади.
Лойиҳада Россиянинг "Газпром" компанияси ва Европанинг қатор компаниялари иштирок этмоқда. АҚШ “ШО-2”га қарши. Новакнинг фикрига кўра, нима учун Вашингтон газ қувури қурилишини бузишга уринмоқда – бу ҳақда видеомизда.