АҚШ ҳисобда янглишди: Новак "ШО-2" деярли тайёр, деб айтди

Oбуна бўлиш
АҚШ ҳисобда янглишди. Вашингтоннинг санкциялари ва босимига қарамай, "Шимолий оқим-2" (ШО-2) газ қувури 95 фоиздан кўпроқ қуриб битказилди. Лойиҳанинг тайёрлигига бу баҳони Россия бош вазир ўринбосари Александр Новак берди.
Унинг сўзларига кўра, газ қувури лойиҳаси нима бўлганда ҳам амалга оширилади, чунки иштирокчилар бунга қизиқиш билдирмоқда. "ШО-2" Россиядан Германияга Болтиқ денгизи орқали газ қувурининг иккита линиясини қуришни ўз ичига олади. Тармоқларнинг умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газни ташкил этади.
Лойиҳада Россиянинг "Газпром" компанияси ва Европанинг қатор компаниялари иштирок этмоқда. АҚШ “ШО-2”га қарши. Новакнинг фикрига кўра, нима учун Вашингтон газ қувури қурилишини бузишга уринмоқда – бу ҳақда видеомизда.
Янгиликлар лентаси
0