ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россияда коронавируснинг британча штаммини аниқлайдиган дунёдаги биринчи тест-тизими рўйхатга олинди. Бу ҳақда Роспотребнадзор хабар қилмоқда.
Тестни Роспотребназдор Эпидемилогия марказий илмий-тадқиқот институти яратган ва рўйхатга олган. Идора маълумотларига кўра, тасдиқланган мутация клиник намуналаридаги синовлар унинг юқори аниқлигини исботлаган.
Таъкидланишича, янги технология коровируснинг ҳар қандай мутациясини аниқлаш учун реагент яратиш имконини беради.
2020 йил декабрь ўрталарида Буюк Британияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси пайдо бўлгани аён бўлган эди. Кейинроқ Британия ҳукумати у эскисига қараганда тезроқ тарқалишини хабар қилди.