Жасур Яхшибоев Польша клубига ўтди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Польша биринчилигида зафар қучган “Легия” жамоасига қўшилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи ўз фаолиятини Польшада давом эттиради.
Варшава жамоаси Яхшибоев билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар шартнома тузди. Шартномада уни узайтириш мумкинлиги ҳақида банд ҳам бор. 
Бунга қадар Яхшибоев Беларусь олий лигаси иштирокчилари “Шахтёр-Солигорск” ҳамда “Энергетик-БГУ” сафида ишончли ўйин кўрсатиб, 27 та учрашувда 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган эди.
Маълумот ўрнида, “Легия” жамоаси ўтган мавсумда Польша биринчилигида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритган. Ушбу мавсумда эса улар 32 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасидан жой олган.