https://sputniknews.uz/20210214/Zhasur-Yakhshiboev-Polsha-klubiga-tdi-15995149.html
Жасур Яхшибоев Польша клубига ўтди
Жасур Яхшибоев Польша клубига ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Польша биринчилигида зафар қучган “Легия” жамоасига қўшилди. 14.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-14T10:48+0500
2021-02-14T10:48+0500
2021-02-14T10:48+0500
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0e/15995112_0:121:1200:796_1920x0_80_0_0_258b9d07f9f711073e78475f7178b835.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи ўз фаолиятини Польшада давом эттиради.Варшава жамоаси Яхшибоев билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар шартнома тузди. Шартномада уни узайтириш мумкинлиги ҳақида банд ҳам бор. Бунга қадар Яхшибоев Беларусь олий лигаси иштирокчилари “Шахтёр-Солигорск” ҳамда “Энергетик-БГУ” сафида ишончли ўйин кўрсатиб, 27 та учрашувда 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган эди.Маълумот ўрнида, “Легия” жамоаси ўтган мавсумда Польша биринчилигида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритган. Ушбу мавсумда эса улар 32 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасидан жой олган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0e/15995112_0:8:1200:908_1920x0_80_0_0_4fc1c06040bacb2f912ca591ad634af1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт
Жасур Яхшибоев Польша клубига ўтди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Польша биринчилигида зафар қучган “Легия” жамоасига қўшилди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи ўз фаолиятини Польшада давом эттиради.
Варшава жамоаси Яхшибоев билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар шартнома тузди. Шартномада уни узайтириш мумкинлиги ҳақида банд ҳам бор.
Бунга қадар Яхшибоев Беларусь олий лигаси иштирокчилари “Шахтёр-Солигорск” ҳамда “Энергетик-БГУ” сафида ишончли ўйин кўрсатиб, 27 та учрашувда 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган эди.
Маълумот ўрнида, “Легия” жамоаси ўтган мавсумда Польша биринчилигида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритган. Ушбу мавсумда эса улар 32 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасидан жой олган.