ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россия АҚШни Қора денгизда таҳдид қилишни тўхтатишга чақирди. Чақириқ Россиянинг Вашингтондаги элчихонасининг “Twitter”даги саҳифасида чоп қилинди.
3 Феврал 2021, 15:48
“Биз америкалик ҳарбийларни ўйламай таҳдид қилишни бас қилишга ва Қўшма Штатларнинг сув ҳудудларида ўз ишлари билан шуғулланишларига чақирамиз. Қора денгизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ўзгалар аралашувига муҳтож эмас”, - дейилган элчихона хабарида.
Таъкидланишича, АҚШ Қора денгизда ўзига душман қидириш билан шуғулланмоқда ва “ҳарбий машғулотлар байроғи остида” у ерда бўлишини кучайтириш учун баҳоналар изламоқда.
Аввалроқ АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Туркия флоти билан қўшма машғулотлар ўтказганини маълум қилган эди. Унда иккита эсминец ва иккита P-8A разведкачи самолёт қатнашган.