Умурзаков ИТБ гуруҳи бошқарувчилари кенгаши раиси этиб сайланди

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи бошқарувчилари кенгаши раиси этиб бош вазирнинг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков сайланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи бошқарувчилари кенгаши – Банк олий бошқарув органи раиси этиб Ўзбекистон томонидан бошқарувчи, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков сайланди.
Ўзбекистон илк бор ЕОИК йиғилишида иштирок этди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу Ўзбекистон тарихидаги биринчи ҳолат.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бошқарувчилари кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланган эди.
Ислом тараққиёт банки гуруҳи 1974 йилда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этилган. ИТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради. Банк фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришдир.