https://sputniknews.uz/20210131/zbekiston-ilk-bor-EOIK-yiilishida-ishtirok-etdi-15902355.html
Ўзбекистон илк бор ЕОИК йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон илк бор ЕОИК йиғилишида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) Кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон номидан бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков... 31.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-31T09:43+0500
2021-01-31T09:43+0500
2021-01-31T09:43+0500
сиёсат
сардор умурзаков
еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1f/15902322_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_58c82dadc5667fb8be34183a917e46e8.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) Кенгашининг шу йил 29 январь куни онлайн ўтказилган навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) да кузатувчи мақомини олган мамлакат сифатида биринчи марта Ўзбекистон вакили иштирок этди.ЕОИК йиғилишида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, ЕОИИ раиси А.Смаилов, Россия бош вазирининг ўринбосари А.Оверчук, Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчиси А.Новиков, Беларусь бош вазирининг ўринбосари С.Петришенко, Арманистон бош вазирининг ўринбосари М.Григорян ва ЕОИК Кенгаши раиси М.Мясникович қатнашди.Йиғилишда Ўзбекистон номидан бош вазирнинг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков қатнашди.Йиғилиш кун тартибига савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперациясининг кенг кўламли масалалари киритилди. Машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқлари, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.Таъкидланишича, ўтган тўрт йил мобайнида Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 75 фоизга ўсган. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 30 фоиздан ортиғи ЕОИИ давлатларига тўғри келади.
https://sputniknews.uz/20210125/Ozbekiston-ilk-bor-EOII-hukumatlararo-kengashi-yiilishda-ishtirok-etadi-15861841.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1f/15902322_83:0:1202:839_1920x0_80_0_0_39fcf8e8ea5946328f6eb70cef900b83.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, сардор умурзаков, еоии
сиёсат, сардор умурзаков, еоии
Ўзбекистон илк бор ЕОИК йиғилишида иштирок этди
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) Кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон номидан бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков қатнашди.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) Кенгашининг шу йил 29 январь куни онлайн ўтказилган навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) да кузатувчи мақомини олган мамлакат сифатида биринчи марта Ўзбекистон вакили
иштирок этди. ЕОИК йиғилишида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, ЕОИИ раиси А.Смаилов, Россия бош вазирининг ўринбосари А.Оверчук, Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчиси А.Новиков, Беларусь бош вазирининг ўринбосари С.Петришенко, Арманистон бош вазирининг ўринбосари М.Григорян ва ЕОИК Кенгаши раиси М.Мясникович қатнашди.
Йиғилишда Ўзбекистон номидан бош вазирнинг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков қатнашди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида кузатувчи мамлакат мақомидаги Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатдорлик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида конструктив ҳамкорлик қуришнинг аҳамияти қайд этилди.
Йиғилиш кун тартибига савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперациясининг кенг кўламли масалалари киритилди. Машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқлари, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, ўтган тўрт йил мобайнида Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 75 фоизга ўсган. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 30 фоиздан ортиғи ЕОИИ давлатларига тўғри келади.